Украиналик мухолиф сиёсатчи, Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили ўзининг Facebook’даги саҳифасида унинг ҳаётига таҳдид қилиш эҳтимоли мавжуд эканлиги ҳақида ёзиб қолдирди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Украинанинг ҳозирги бошқарув элитаси вакиллари мендан қутулиш пайида. Улар мени қийноққа солиши ёки депорт қилиши мумкин. Ҳатто ўлдириши ҳам мумкин, бу муаммо эмас», — дейди Саакашвили, бундан қўрқмаслигини қўшимча қилиб.
Изоҳ (0)