Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ер майдонини сотишни ваъда қилиб, жами 195 000 000 сўм пулини алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Юнусобод туманида 6 август куни соат 10:00 да, 1963 йилда туғилган, Анорзор кўчаси 10-уйда яшовчи Н.Ғ. Анорзор кўчаси 10-уйда яшовчи, 1981 йилда туғилган, Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи М.М.га Тошкент вилояти Қибрай тумани Байтқўрғон ҚФЙда жойлашган ер майдонини сотишни ваъда қилиб, 35 миллион сўм пулини, 2016 йил 18 февраль куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Товоқсой МФЙда жойлашган ер майдонини сотишни ваъда қилиб, 100 миллион сўм пулини ва 22 май куни ушбу ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириш учун деб, 60 миллион сўм пулини олиб, ўз эхтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Ғ.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси. 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)