Ўзбекистон Президенти 12 сентябрда имзолаган «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонига асосан Хоразм вилоятида доимий яшаб келаётган ва Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиш истагини билдирган 51 кишига Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ маълум қилди.
13 октябрь куни ушбу фуқароларга Ўзбекистон фуқаролик паспортларини топширишга бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда иштирок этган мутасадди раҳбарлар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган ушбу шахсларни табриклаб, уларнинг келгуси ҳаётида бахт ва омад тилади.
Фуқароликка қабул қилинганлар номидан сўзга чиққан Нодира Машарипова Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганлигидан бениҳоя хурсандлигини, ушбу кунни интиқиб кутганлигини, Ўзбекистонга хизмат қилиш ўзи учун юксак шараф эканлигини, барчаси учун Президентга ўзи ва яқинлари номидан миннатдорчилик билдиришини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)