Хива шаҳридаги Ичан-қалъа музей қўриқхонаси ҳудудидаги Паҳлавон Маҳмуд мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида мазкур мажмуада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди. Қуръон тиловат қилинди.
«Илгари бу жойлар ташландиқ масканга айланиб қолган эди. Бу ерлар инсонга руҳий қувват беради. Буни келаётган зиёратчиларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади», — деди Президент.
Мазкур мажмуага кунига ўртача 400 га яқин зиёратчи келади. Таъмирлаш ва қурилиш ишларини жорий йил охирида якунига етказиш кўзда тутилган.
Таъмирлашда барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ҳаво ҳароратининг мў’тадиллигини таъминловчи замонавий тизимлар ўрнатилган.
Давлат раҳбари бу ерда зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев Шерғозихон мадрасасини кўздан кечирди. Бу масканда таълим олган алломалар шарафига ташкил қилинган музей фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)