Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хива туманидаги «Раҳимберган ҳожи анбар» кўп тармоқли фермер хўжалиги даласида илғор деҳқон ва фермерлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мулоқотда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, одамлар тафаккури, меҳнатга муносабатида рўй бераётан ўзгаришлар ҳақида сўз борди.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, такрорий экинлар экиб, қўшимча даромад топишнинг аҳамияти таъкидланди.
Бу ислоҳотлардан асосий мақсад — одамларнинг даромадини, юртимиз файзу баракасини ошириш. Токи ишлаганлар меҳнатининг роҳатини кўрсин, халқимиз бой бўлсин.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)