Facebook’да Тошкент марказидаги 80 гектар майдонда барпо этиладиган шаҳарнинг халқаро ишбилармонлик маркази — Tashkent City’нинг расмий саҳифаси пайдо бўлди.
Хабар беришларича, Tashkent City’нинг қурилиш концепцияси тасдиқланган. Facebook’даги саҳифада концепция тасдиқлангани ҳақида хабар берилган бўлиб, унга концепцияга мос бинолар қад ростлаган концепт-суратлар илова қилинган.
Бу суратларда ҳозирда мавжуд объектлардан Навоий шоҳ кўчаси ёқасида 2012 йилда қад ростлаган етти қаватли уйларни, «Лукойл» компанияси биносини, шунингдек, «Бунёдкор» метро бекатининг думалоқ шаклдаги кириш-чиқиш жойини кўриш мумкин. Айни вақтда, унда Киночилар уйи биноси кўзга ташланмайди.
Хабар беришларича, Tashkent City ҳудудида қуриладиган бизнес офислар, меҳмонхоналарнинг баландлиги 40 қаватгача бўлади, турар жой биноларининг қаватлари сони эса 12 тадан ошмайди. Қайд этиш жоиз, Ситининг аксарият ҳудуди собиқ Ўқчи маҳалла ўрнини эгаллайди.
Изоҳ (0)