Норвегия ҳукумати БМТнинг ядровий қуролни бутунлай тақиқлаш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Норвегия ташқи ишлар вазири Бёрге Бренде TV2 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Бёрге Бренде Ослода ўтган Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампанияга (ICAN) тинчлик бўйича Нобель мукофотини топшириш маросимига ўз муносабатини билдирди.
«Мен ва Норвегия бош вазири Эрна Сульберг Ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампанияни табриклади, аммо БМТнинг ядровий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциясини қўллай олмаймиз, негаки унда ядровий қуролга эга бирорта давлат иштирок этмаяпти. Бу давлатларда ядровий қурол бор экан, у НАТОда ҳам бўлиши лозим», — деб тушунтирди ташқи ишлар вазири ўз позициясини маросим ҳақида.
Шу йил июлида Норвегия ҳукумати конвенцияни имзолашдан бош тортгани учун жамоатчилик томонидан кескин танқид остига олинган эди.
Изоҳ (0)