Каталониядаги референдумнинг якуний натижаларига кўра, унда иштирок этганларнинг 90 фоизи автономия Испаниядан мустақил бўлиши учун овоз берди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
«Би-би-си» маълумотларига кўра, Каталония ажралиб чиқишини 2,3 миллион киши маъқуллади. Референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 43 фоизи иштирок этди.
Олдинроқ автономия маҳбари Карлес Пучдемон минтақа бир неча кун давомида мустақиллигини эълон қилиши, Каталония ҳукумати эса «шу ҳафта охири ёки келгуси ҳафта аввалида» фаолиятини бошлашини билдирганди.
Изоҳ (0)