Бугун, 7 октябрь куни Бишкек—Чалдовар автомобиль йўлида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Темир Жумақодиров ўтирган Toyota русумидаги автомобиль «КамАЗ» юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида вазир ўринбосари, унинг ёрдамчиси ва ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Kaktus Media нашри нохуш ҳодиса жойидан олинган суратларни тақдим этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси «КамАЗ» ҳайдовчисининг Toyota Land Cruiser автомобили қаршисига чиқиб қолиши оқибатида содир бўлган.
«КамАЗ» юк машинаси бош вазир ўринбосари ўтирган автомобилни йўлдан 20—30 метр нарига қадар судраб борган.
Изоҳ (0)