Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошириш учун 5 октябрь куни Тошкентга учиб кетди. Бу ҳақда «АКИpress» хабар бермоқда.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

ЎзА ахборотига кўра, Атамбоевнинг ташрифи давомида икки давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашади.

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қирғизистон саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюради.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида Қўшма декларация қабул қилиниши кутилмоқда.

Ташриф доирасида турли соҳаларда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди