КХДР 2016 йилда ёпилган Кэсон индустриал комплексидаги Жанубий Корея фабрикалари қувватидан махфий равишда фойдаланмоқда. Бу ҳақда KBS раидостанциясига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Хитойдаги манбаларнинг маълумот беришича, Кэсонда Жанубий Корея рухсатисиз 19 та завод ишга тушган. Маҳсулотларнинг бир қисми ички бозорга кетади, бироқ фабрикаларнинг асосий иши Хитой буюртмаларини бажаришдан иборат бўлган.
Манбанинг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сентябрь ойида қабул қилган 2375 резолюцияга мувофиқ, КХДР яқин орада Кэсонда жойлашган Жанубий Корея заводларидан фойда олиш имкониятини йўқотади. Шунингдек, таъкидланишича, Шимолий Корея «Жануб» фабрикаларидан олти ойдан ортиқроқ вақтдан бери фойдаланиб келмоқда.
Кэсондаги технопарк биринчи бор 2004 йилда очилган. У ердаги 124 та Жанубий Корея ташкилотларида 54 мингдан ортиқ Шимолий кореяликлар ишлашар эди. 2015 йилда унинг фаолияти ортидан 500 миллион доллардан ортиқ даромад келган. Комплекс КХДР 2016 йилда ядровий синов ҳамда ракета ташувчиларни синовдан ўтказишни бошлаганидан сўнг ёпилган эди.
БМТ Хавсизлик Кенгаши 11 сентябрь куни КХДРга қарши санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилганди.
Изоҳ (0)