Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, раҳбарияти Пхеньянга қарши янги санкциялар қўллашга чақиришни тўхтатмаган тақдирда, Японияга «ядро булутлари» билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, Kyodo nеws маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Япониянинг бундай шантажи Корея ярим оролида кескинликни қўзғайди ва Япон архипелагига ядро булутини олиб келадиган ўз жонига қасддир. Портлаш даражасигача бориб етган вазият қачон ядро урушига айланишини ҳеч ким билмайди, бироқ бу содир бўлса, архипелаг бир зумда аланга ичида қолади», — дейилади Ким Чен Иннинг баёнотида.
Корея марказий телеграф агентлиги бу ўринда Япония бош вазири Синдзо Абенинг БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишини назарда тутганди. Абе ўз нутқида халқаро ҳамжамиятни КХДР маҳсулотлари экспортини блокировка қилишга чақирганди.
Изоҳ (0)