Терговчилар 1 октябрда Марселда пичоқ билан ҳужум қилиб, икки ёш аёлни ўлдирган жиноятчининг шахсини расман аниқлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Франция ички ишлар вазири Жерар Колломбга кўра, ҳужум қилган шахс 1987 йилда туғилган Тунис фуқароси Аҳмад Ханачидир. У уйсиз бўлган ва наркотиклар истеъмол қилган.
Ҳодисадан икки кун аввал у дўконда ўғрилик қилгани учун қўлга туширилганди. Бироқ Рона шаҳри префектураси Ханачини қамоққа олишга рухсат бермади.
Изоҳ (0)