КХДРда сентябрь ойининг охиридан бошлаб тижорат шохобчаларида Корея Меҳнат партияси, ҳукумат, Қуролли кучлар ва махсус хизмат вакилларидан бошқа барчага бензин сотиш тақиқланди. Бу ҳақда Япониянинг Asahi нашрига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Бензин савдосининг қатъий чеклови БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан КХДРга нефть ва нефть маҳсулотлари экспортини тақиқлаш қароридан сўнг, ёқилғи захираларини яратиш учун қўлланилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, сентябрь охиридан бери КХДРда бензинлар фақатгина рақами 727 сони билан бошланувчи автомобилларга қуйилмоқда. Жамоат транспорти ҳамда хорижликлар машинасига қай тартибда ёқилғи қуйилаётгани ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, КХДРда санкциялар туфайли бензин нархи йил бошидан бери уч бараварга қимматлашгани ҳақида хабар берилганди. Жанубий Корея ҳукуматининг баҳолашича, КХДРнинг йиллик нефть ва нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 700—900 минг тоннани ташкил этади. Бундан ташқари мамлакатда уруш содир бўлиши эҳтимоллиги учун 1 миллион тонна ёғилги захираси мавжуд.
Изоҳ (0)