Лас-Вегасда оломонни ўққа тутган Стивен Пэддок ўз қурол-яроғларини 20 йил давомида тўплаган, деб ёзади «РБК» АҚШ ҳуқуқ-тартибот органларининг исмини ошкор қилишни истамаган ходимига таяниб. У Пэддок бу вақт ичида айнан нечта қурол сотиб олгани ва уларни нима қилганига аниқлик киритмади.
Лас-Вегас полицияси, ўз навбатида, Пэддок отишма олиб борган меҳмонхона хонасида, унинг Мескитдаги уйида ва Невададаги у билан боғлиқ яна бир бинода 47 дона қурол топилганини маълум қилди. Меҳмонхонадан топилган 12 дона қуролга уларнинг тез отиш даражасини автомат даражасигача оширадиган махсус қурилмалар ўрнатилган
Сойли милтиқ (винтовка), сочма ўқли ов милтиғи ва тўппончаларни Пэддок Невада, Юта, Калифорния ва Техас штатларида сотиб олган.
Изоҳ (0)