Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатда бўлиб ўтган ёпиқ биноларда жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинлари ғолибларини қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Бунга жавобан туркманистонлик спортчилар давлат раҳбарига олтиндан ясалган велосипед совға қилди, деб хабар беради Asia-Plus.
Туркманистон етакчиси қимматбаҳо совға музейга топширилишини маълум қилди.
17–27 сентябрь кунлари Ашхободда бўлиб ўтган мусобақада туркманистонлик спортчилар 89 олтин, 70 кумуш, 86 бронза, жами 245 медаль ютди.
«Ашхобод–2017» ўйинлари олтинига эга бўлган спортчилар президент номидан Toyota Camry GL Executive автомобиллари билан, кумуш медаль соҳиблари 5000 доллар билан, бронза медаллари соҳиблари эса 3000 доллар билан тақдирланди. Ғолибларнинг мураббийларига эса Toyota Camry GL Executive автомобиллари топширилди.
Изоҳ (0)