Испания бош вазири Мариано Рахой Каталония референдуми масаласида мамлакат расмийлари позициясини қўллаб-қувватлагани учун Евроиттифоқ давлатлари етакчиларига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Испания ҳукумати сайтида жойлаштирилган расмий ҳужжатда маълум қилинди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Рахой уларга Испания конституциявий тартибини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Испания ҳукуматининг ноқонуний референдумни олдини олиш борасидаги қатъияти бутун Европа Иттифоқида барқарорлик ва демократия таъминланишига кўмак беришини қайд этди», — дейилади ҳужжатда.
Сайтга кўра, Мариано Рахой Франция, Эстония етакчилари, Европа комиссияси ва Европарламент раислари билан телефон орқали мулоқотда бўлди.
Изоҳ (0)