Буюк Британия қироллик ҳарбий-денгиз флоти HMS Vigilant атом сув ости кемаси капитани Стюарт Армстронгни экипаж аъзоларидан бири билан ишқий муносабатлари туфайли вазифасидан четлатди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Армстронг экипаж таркибидаги аёл билан «номақбул» муносабатда бўлганликда айбланмоқда.
Аёлнинг исми-шарифи ва унвони ошкор этилмаган. Бироқ, унинг офицер бўлгани айтилган.
Армстронг ва унинг қўл остидаги ходимнинг муносабатлари сув кемаси экипажи ишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
Жорий йилдан бошлаб экипажга раҳбарлик қилаётган Армстронг камида текширув ишлари якунлангунга қадар вазифасидан четлатилди.
Мамлакат мудофаа вазирлиги айбловларни изоҳлашдан бош тортган. Флот раҳбарияти текширув ишлари жорий ҳарбий вазифаларни бажаришга тўсқинлик қилмаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)