Дубайда келгуси ойда дунёдаги энг катта фоторамка очилади. Бу ҳақда амирлик муниципалитети маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Қиймати 43,6 миллион доллар бўлган ва 2013 йилда бошланган лойиҳа 2015 йилда якунига етиши лозим эди, бироқ зарур материаллар етишмовчилиги туфайли қолдирилди.
Рамка баландлиги 150, эни 93 метрдан иборат. Иншоот Zabeel Park боғида жойлашган ва шакли фото ёки картина ромини эслатади. Унинг биринчи қаватида музей ва кўргазмалар зали жойлашган. Панорамали лифт ёрдамида иккинчи қаватга кўтарилиш ва шаҳар манзаларини томоша қилиш мумкин.
Барча қурилиш ишларини шу ой охиригача якунлаш кўзда тутилган. Ноябрдан бошлаб бинога ташриф буюрувчилар қўйилади.
Изоҳ (0)