NASA астронавтлари рэпер B.o.B.ни Ернинг думалоқ эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилди. Рэпер Ернинг думалоқ эмас, текис эканлигини исботлаш учун сунъий йўлдош учириш мақсадида пул йиғмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Дастлаб космосда икки марта бўлган Терри Вёрц баҳсга киришди. «Ер — думалоқ. Мен унинг атрофида учганман», — деб ёзди астронавт Twitter’даги саҳифасида.
https://twitter.com/AstroTerry/status/913008843570991105
«Мен B.o.B.нинг анчагина пулини сақлаб қолишим мумкин. Ер — думалоқ. Мен унинг атрофида учганман»
https://twitter.com/TheRealBuzz/status/913020664386392064
«Мен ҳам. Юлдузлар, сайёралар ёки ой атрофидаги осмон жисмларнинг эгри изи — бу орбита деб аталади»
https://twitter.com/StationCDRKelly/status/913079786066526209
Лекин астронавтлар B.o.B.ни на ишонтира олди, на фикридан қайтара олди. «Одамлар одатда яширадиган нарсаси бўлса, сизни нимадандир қайтаради», — деб ёзди астронавтларга жавобан рэпер Twitter’да.
https://twitter.com/bobatl/status/913735993546690561
«Одамлар одатда яширадиган нарсаси бўлса, сизни нимадандир қайтаради»
Изоҳ (0)