«Врангел ороли» табиат қўриқхонаси қирғоғига 19 сентябрь куни чиқиб қолган Гренландия китининг жасади 230 га яқин айиқнинг эътиборини тортди.
TJournal’нинг қўриқхона маъмуриятига асосланиб хабар беришича, кит гўшти тановулига бутун қўриқхонадан бутун бошли айиқ оилалари болалари билан бирга келган.
Орол яқинидан кема сузиб ўтаётгани сабабли ҳам, айиқларнинг бундай ноёб тўпланишини аниқлашга муваффақ бўлинди. Мазкур топилма оролнинг бу қисмида Чукотка-Аляска оқ айиқларини мониторинг қилиш бўйича иш олиб бораётган халқаро гуруҳга маълум қилинди.«Врангел ороли» табиат қўриқхонаси баёнотидан
Изоҳ (0)