Ливия саҳроларида ИШИД террорчилик ташкилоти жангариларининг машғулот ўтказадиган лагерлари жойлашган. Бу ҳақда Ливия прокуратураси ходими Содиқ ал-Сур маълум қилди, деб хабар берди Reuters.
Амалдорнинг сўзларига кўра, гап «Абу Барокат номи билан танилган ливиялик жангари бошчилигида саҳро армияси»нинг пайдо бўлиши ҳақида кетмоқда. «Унинг таркибига учта бригада киради. Ушбу армия ҳукумат қўшинлари томонидан Сирт шаҳри озод этилганидан сўнг пайдо бўлган», — дея аниқлик киритди ал-Сур.
23 август куни ИШИД террорчилари мамлакат пойтахти Триполидан 500 километр жанубдаги Ливия миллий армиясининг назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилгани ҳақида хабар берилганди. Улар тўққизта аскарни, шунингдек, икки нафар тинч аҳолини ўлдирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)