Германия ва Франция Евроиттифоқни ислоҳ қилиш ҳақидаги лойиҳаларнинг кўпчилигини келишиб олди, деб ёзади «Коммерсантъ». Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Евроиттифоқнинг Таллиндаги норасмий саммитида маълум қилди.
«Мен евроҳудудни янада ривожлантиришга ёндашувларни бутунлай маъқуллайман. Шу муносабат билан биз муҳокамаларга тезкорлик билан киришишимиз керак, деб ўйлайман. Таклифларга келса, юқори даражали ҳамжиҳатлик мавжуд, шу жумладан, Германия ва Франция ўртасида ҳам», — деди Меркель.
Канцлер фикрича, Евроиттифоқ мамлакатлари Европача барқарорлик механизмини ишлаб чиқиши керак. Шу билан бирга, у бундай механизмни Европа иқтисодий тараққиёт жамғармаси асосида яратиш мумкинлигини истисно қилмади.
Изоҳ (0)