Венесуэла мухолифати вакиллари Доминикадаги ҳукумат делегацияси билан музокараларнинг иккинчи даврасига келмади, деб ёзади «Газета.ru».
Музокараларнинг биринчи давраси 13 сентябрда бўлиб ўтган эди. Венесуэла президенти Николас Мадуро кейинчалик уни муваффақиятли деб атаган эди.
Аммо 27 сентябрь кунга белгиланган иккинчи даврага мухолифат вакиллари келмади, чунки, уларнинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳукумати зарур шартларни бажармаган.
Ҳукумат делегациясидагилар шунга қарамай, бундан кейинги музокараларга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)