7 сентябрь куни Мексика жанубида юз берган 8,2 магнитудали зилзила кетма-кет такрор ер силкинишларини келтириб чиқарди, улар ҳалигача тўхтагани йўқ, деб ёзади «ТАСС» Миллий сейсмология хизматига таяниб. Айни пайтга қадар 5,4 мингта афтершоклар қайд этилган.
«28 сентябрь 08:00 (Тошкент вақти билан 18:00) ҳолатига кўра, Теуантепек кўрфазидаги 8,2 магнитудали зилзиладан кейин 5402 та ер ости силкинишлари қайд этилган», — дейилади ташкилот Twitter’ида.
Оахака, Чяпас ва Табаско штатларида табиий офат зарбасидан 96 киши ҳалок бўлди, ҳудудга жиддий моддий зарар етди.
Изоҳ (0)