Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

28 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

1. Ўзбекистонга шимолдан совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 даражагача пасаяди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

2. ИИББ: Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон қидирувда бўлгани учун 27 сентябрь куни Тошкентга қўниши билан қўлга олинди. Унга 86 миллион сўмгача жарима ёки 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

3. «Нима учун фарзандларимиз бу шафқатсизликка гувоҳ бўлиши керак?». Дайди итнинг отилиши тошкентликларни ғазаблантирди. Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Аброров дайди ҳайвонларни тутиш хизматлари фаолиятини тўхтатишга кўрсатма берди.

4. Ўзбекистонда мусодара қилинган яроқсиз автомобиллар утилизация қилинади. 20 ва ундан кўп йил фойдаланилган ва яроқсиз деб топилган машиналар ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига топшириллади.

5. ОTB 2017 йил учун Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш прогнозини пасайтирди. Шу билан бирга, Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистондаги инфляция прогнозини 2017 йил учун 9,5 фоиздан 11 фоизгача, 2018 йил учун 10 фоиздан 12 фоизгача кўтарди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар