MasterCard компанияси хусусий мижозларнинг халқаро транзакциялари таҳлилини ўтказди ва 2016 йилда дунёнинг сайёҳлар орасида энг оммалашган шаҳарларини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Компания экспертлари жаҳоннинг 132 йирик шаҳри бўйича маълумотларни ўрганди ва ўтган йили сайёҳлар сони жиҳатидан Бангкок етакчи бўлгани ҳақидаги хулосага келди. 2016 йилда Таиланд пойтахтида 19,41 миллион киши тўхтаб ўтган.
Иккинчи ўринда 19,04 миллион хорижлик билан Лондон, учинчи ўринда эса 15,45 миллион меҳмонни қабул қилиб олган Париж қайд этилди.
Сайёҳлар орасида энг машҳур шаҳарлар ўнлигига, шунингдек, Дубай, Сингапур, Нью-Йорк, Сеул, Куала-Лумпур, Токио ва Истанбул ҳам кирди.
Изоҳ (0)