Хитойнинг Анькан шаҳридаги кучли ёмғир оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шаҳар тошқинга қарши курашиш штабининг маълумотларига кўра, маҳаллий ҳукумат 27 мингдан зиёд кишини эвакуация қилган.
«Ёмғир 2000 та уйга ва 12 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги экинларига зиён етказди. Иқтисодий зарар миқдори 80 миллион долларни ташкил этади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Хитойнинг Цзилинь вилоятида кучли ёмғир оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)