АҚШ ўзининг стратегик қуролларини Корея ярим оролида ротация асосида жойлаштиришни бошлайди. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг маслаҳатчиси маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Жойлаштириш шу йил охирида бошланади. Бу мудофаа имкониятларимизни кенгайтиришга ёрдам беради», — деди мансабдор.
Олдинроқ Жанубий Корея раҳбарияти КХДРнинг навбатдаги ядро синовларидан сўнг мамлакатда АҚШнинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимлари жойлаштирилишини муқаррар чора деб атаганди.
Изоҳ (0)