Малайзия ҳукумати ўз фуқароларига Корея яриморолидаги вазият кескинлашгани сабаб КХДРга боришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, барча малайзияликларга кейинги кўрсатмалар маълум қилингунига қадар КХДРга бориш тақиқланади.
Идоранинг таъкидлашича, ушбу чора-тадбирлар «вазият юмшаши билан» қайта кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)