Хитойда блоклаб қўйилган WhatsApp мессенжери бугун, 26 сентябрдан қайта иш бошлади, деб ёзади «Ведомости».
Аввалроқ Хитой ҳукумати томонидан ушбу мессенжердаги хабарлар блоклаб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Хитойда якшанба ва душанба кунлари WhatsApp умуман ишламаган. Мессенжернинг вақтинча блокланиши Хитой Коммунистик партиясининг 18 октябрдаги 19-қурултойига тайёргарлик кўриш ва жамиятни жипслаштириш мақсадида амалга оширилгани таъкидланмоқда.
Бугун, 26 сентябрдан эътиборан WhatsApp фойдаланувчилари тўлақонли равишда матнли хабарлар, фото ва аудиофайлларни бир-бирига жўнатиши мумкин.
WhatsApp – Facebook’нинг Хитойда барқарор ишлайдиган ягона маҳсулоти ҳисобланади.
Изоҳ (0)