КХДР Олий халқ йиғини халқаро ишлар қўмитаси бошқа мамлакатлар парламентларини «дунёга даҳшатли ядро фалокатини ёғдиришга уринаётган Дональд Трамп маъмурияти ҳаракатларини сергаклик билан кузатиш»га чақирди. Йиғин очиқ хати матни мамлакатнинг марказий «Нодон синмун» нашрида эълон қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Мактубда Вашингтон БМТ низомига зид равишда «корейс халқининг яшаш ва иқтисодий ривожланишга бўлган ҳуқуқини поймол қилувчи санкциялар ҳақидаги ноқонуний резолюцияни тўқиб чиқаргани» билдирилади.
Қўмита Трампнинг «телбаларча фикрлари»ни кескин қоралади ва уларни «корейс халқини кечириб бўлмас даражада ҳақоратлаш ва КХДРга қарши уруш эълон қилиш» деб баҳолади.
«Трамп КХДР каби ядровий давлатни ҳарбий таҳдид ёрдамида тиз чўктиришга умид қилаётган бўлса, қаттиқ адашади ва нодонлигини намойиш этаётган бўлади», — дейилади мактубда.
Изоҳ (0)