Доминикадаги «Мария» довули қурбонлари сони камида 30 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Аввалроқ, 15 кишининг вафот этгани ва 20 кишининг бедарак йўқолгани ҳақида маълум қилинган эди.
Мамлакат пойтахтидан жанубда жойлашган Пуэнте Мишель вилоятида 15 киши ҳалок бўлган. Довул 90 фоиз уйларнинг томини учириб кетган, аксарият ҳудудлар сув ва электр таъминотидан узилиб қолган.
Саффира – Симпсон ўлчови бўйича иккинчи даражадаги «Мария» довули айни вақтда Атлантика океанининг АҚШдаги соҳилларидан шимолга қараб ҳаракатланмоқда.
Довул оқибатида Пуэрто-Рико, Доминика, Гваделупа, Гаити, Виргиния ороллари ва Доминикан республикаси аҳолиси вакиллари энг кўп вафот этган.
Изоҳ (0)