• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мен зўравонликни ‘тасодиф’ деб ҳисобламайман” — Шаҳноза Мирзиёева болаларга зиён етказганларга жазо кучайтирилишини айтди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чоралари янада кучайтирилишини айтди.

    Фото: Instagram / Шаҳноза Мирзиёева
    “Мен кўпинча шу савол устида ўйланаман: катта ёшдаги инсон қайси паллада боладаги инсоний қиёфани кўрмай қолади? Қачон ғазаб ва безовталик зўравонлик учун баҳонага айланади? Бола ҳимоя қилишга ‘улғайиб етиши’ мумкин эмас. Ҳимоя унинг ҳаққи сифатида унинг илк нафасидан бошлаб мавжуд бўлиши шарт. Шарт-шароитларга боғлиқсиз, мутлақ ва кафолатли тарзда”, деб ёзди у Instagram’даги саҳифасида.

    Унинг билдиришича, сўнгги бир неча ойдан буён Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш бўйича изчил ишлар олиб бормоқда. Бугунги кунда мазкур мавзу янги, янада юқори босқичга кўтарилмоқда. Агентлик Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди.

    “Мақсад — болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслар жазодан четда қолмаслиги, жавобгарлик адолатли ва муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришишдир”, дейди Шаҳноза Мирзиёева.

    Қайд этишича, ҳозирда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги  вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ шакллантирилмоқда. Ушбу гуруҳ қуйидаги аниқ ва амалий ўзгаришлар устида иш бошлаб бўлган:

    • болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чораларини янада кучайтириш
    • шафқатсизликка йўл қўйганлар учун болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш
    • жавобгарликни тезкор ва самарали таъминлаш мақсадида ягона тартибдаги тезкор протоколларни жорий этиш.

    “Мен зўравонликни “тасодиф” деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир. Демак, бунинг муқобили сифатида бошқа бир танлов ҳам бўлиши шарт: уни тўхтатиш танлови. Оқлаш эмас. Муаммога кўз юммаслик танлови”, деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари.

    Ўзбекистонда 38 миллиондан ортиқ аҳолининг ярмидан кўпини болалар ва ёшлар ташкил этади.

    2024 йилда Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар қайд этилган:

    • 412 нафар бола жинсий зўравонликдан жабрланган;
    • 1 028 нафар бола жисмоний зўравонликка учраган;
    • 929 нафар бола психологик босимни бошидан кечирган;
    • 14 нафар бола эксплуатация қурбони бўлган;
    • 106 нафар бола катталарнинг қатъий бефарқ муносабатига дуч келган.

    2025 йил май ойида Тошкентда бўлиб ўтган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ ҳамкорлигидаги давра суҳбатида Ўзбекистоннинг болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича Миллий мажбурияти эълон қилинганди.

    Ўзбекистонда 2025 йил 15 майдан “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун кучга кирган. Қонун 2024 йил 31 майда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 15 августда Сенат томонидан маъқулланганди. У 5 боб ва 51 моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари — ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилган.

    Қонунда давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўриши, зўравонликдан жабрланувчиларни реабилитация қилиши ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаши ҳамда уларни ижтимоий мослаштириш учун зарур бўлган самарали чоралар кўриши белгиланган.

    24 июл, 09:06   Изоҳ (0)   1829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шаҳноза Мирзиёева#болаларга нисбатан зўравонлик#Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Йил бошидан буён дунё бўйлаб 9 млн дан ортиқ электромобиль сотилди

    Дунё | 25 июл, 18:25

    Сурхондарёда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл 4 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 25 июл, 18:10

    Хитойда кабоб тайёрлаш бўйича биринчи институт ташкил этилади

    Дунё | 25 июл, 18:00

    Ўзбекистон олтин ва газ экспортини кескин оширди

    Иқтисодиёт | 25 июл, 17:50

    2025 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди. Рейтинг етакчиси — Samsung Galaxy S25 Ultra

    Гаджетлар | 25 июл, 17:45

    2024 йилда глобал давлат қарзи 102 трлн долларни ташкил этди

    Дунё | 25 июл, 17:40

    Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 25 июл, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.