Ироқ Курдистонидаги референдумнинг ҳар қанақа натижаси Анқара учун ҳеч қандай қонуний кучга эга бўлмайди, деб ёзади «ТАСС» Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб.
«Референдум якунлари халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам, Ироқ конституцияси нуқтаи назаридан ҳам қонуний кучга эга бўлмайди», — дейилади баёнотда.
ТИВ таъкидлашича, «референдум ўтказилиши нафақат Ироқдаги, балки бутун минтақадаги тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўяди». Туркия «унинг миллий хавфсизлигига ҳар қандай хавф солинган тақдирда, барча чораларни кўришини яна бир бора қайд этди».
Изоҳ (0)