Малайзия ташқи ишлар вазири Анифа Аман Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (AСЕАН) раисининг Мьянма ғарбида яшовчи роҳинжа этник озчилик атрофидаги гуманитар инқироз юзасидан баёнотини танқид остига олди, деб ёзади «ТАСС».
«Малайзия ҳукуматининг ушбу вазият юзасидан хавотири раиснинг баёнотида акс этмаган», — деди у. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда фақат «Ракхайн штатидаги гуманитар вазият» ҳақидагина айтилади, аммо бевосита роҳинжалар тилга олинмайди.
Ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги учрашувида қабул қилинган AСЕАН баёнотида, шунингдек, «Мьянма ҳукуматининг мамлакат ғарбидаги зўравонликка нуқта қўйишга қаратилган чоралари маъқулланиши» айтилади.
Изоҳ (0)