Хитойнинг Фучжоу шаҳридаги катта пандалар тадқиқот марказида Баси лақабли жаҳондаги энг катта ва кекса панда вафот этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, 2017 йили 37 ёшга тўлган Баси буйрак етишмовчилиги, жигар сиррози ва бошқа хасталиклардан азият чеккан, шу боис ҳатто шифокорларнинг махсус бригадаси унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
14 сентябрь куни Фучжоуда Баси билан хайрлашиш маросими бўлиб ўтди. Жониворнинг танаси махсус қурилган музейда сақланиши айтилди.
Изоҳ (0)