АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли Университети полицияси Бето исмли 34 ёшли хот-дог сотувчисини жаримага тортди ва лицензиясиз савдо қилгани учун унинг қопчиғидан 60 доллар олди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ҳодисани шу шаҳарда яшовчи Мартин Флорес исмли киши суратга олган. У полициячи билан қилаётган хатти-ҳаракатининг қонунийлиги бўйича баҳслашган.
Хабар қилинишича, туманда бешта хот-дог сотувчиси бўлган, бироқ фақат Бето жаримага тортилган, қолганлар эса оғзаки огоҳлантирилган.
Шундан сўнг Флорес сотувчига шахсий, юридик ва профессионал масалаларда ёрдам бериш учун GoFundMe сайтида саҳифа очган. У йиғилган пуллар Бетога ва ҳаётини шу тариқа тебратаётган бошқа сотувчиларга ёрдам бериш учун сарфланишини маълум қилган. Айни вақтда фойдаланувчилар томонидан йиғилган маблағ миқдори 70 минг доллардан ошган.
Бетонинг қайд этишича, у қурилиш компаниясидан доимий даромадга эга, хот-догларни эса қўшимча пул ишлаш учун сотади.
Изоҳ (0)