Ҳиндистон ўрмончилик идораси ходимлари ўрмон ҳудудидан 12 та маймуннинг жасадини топди, деб хабар берди Меtro.
Улар ушбу ҳайвонлар заҳарланган дея ҳисоблаб, маймунлар жасадини Уттар-Прадеш штатидаги ветеринария клиникасига олиб боришган. Текширув натижаларига кўра, барча маймунлар юрак урушининг тўхтаб қолишидан ҳалок бўлган.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳайвонларни бу даражада йўлбарс қўрқитиб юборган бўлиши мумкин. Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, маймунлар ўлгани тахмин қилинаётган вақтда ўрмондан чинқириқ овозлар эшитилган.
Изоҳ (0)