Alibaba компаниясининг асосчиси ва хитойлик энг бой одам Жек Ма компаниянинг 18 йиллиги юбилейида «поп мусиқа қироли» Майкл Жексондан илҳомланган ҳолда рақс ижро этди. Мазкур тадбирда 40 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ма саҳнага мотоциклда қора олтинранг кийим кийган ҳолда бошида ниқоб билан чиқиб келган. Шундан сўнг ишбилармон Майкл Жексоннинг «Bille Jean» қўшиғи остида бир нечта рақс ҳаракатини ижро этган.
Кейин эса Ма ниқобини ечиб, саҳнага компаниянинг бошқа вакилларини таклиф қилган. Шундан сўнг улар билан «Black or White» қўшиғи остида рақсга тушишда давом этди. Тақдимот охирида бизнесмен саҳнани мотоциклда тарк этган.
2009 йилда Жек Ма компаниянинг 10 йиллиги муносабати билан уюштирилган кечада ходимлар учун «Қирол шер» мультфильмидаги қўшиқни ижро этган.
Изоҳ (0)