«Ўзекспомарказ»да 15−17 сентябрь кунлари Қозоғистон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Кўргазмада автомобиллар, ҳарбий техника, металлургия, фармацевтикага оид ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотлар намойиш этилади.
16 сентябрь куни шу ернинг ўзида икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида ўзбек-қозоқ бизнес-форуми ўтказилади.
Давлат инвестициялар қўмитаси матбуот хизматига кўра, тадбирга кириш бепул бўлиб, қизиқиш билдирган барча компаниялар ҳамда хусусий шахслар кўргазмада иштирок этишга таклиф қилинади.
Изоҳ (0)