Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аввал сотилган товарлар (хизматлар) бўйича хорижий валютада ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисида келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда мазкур масала юзасидан маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (хизматлар) учун хорижий валютада тўловларни амалга ошириш тақиқланган, халқаро тажрибага мувофиқ халқаро тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно.Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 4-моддасига кўра, фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади.«Фуқаролик Кодексининг юқорида қайд этилган меъёрига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2-сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармонидаги мамлакат ҳудудида чет эл валютасидаги тўловларни амалга оширишни тақиқловчи тартиб ушбу Фармон чиққунига қадар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида чет эл валютасида сотилган товарлар (хизматлар) бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширилишида татбиқ этилмаслигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.Шу муносабат билан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида мамлакат ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони чиққунига қадар сотилган товарлар (хизматлар) бўйича чет эл валютасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2-сентябрдаги ПФ-5177-сонли Фармони чиққунига қадар сотилган ва мижозлар томонидан Фармон чиққанидан сўнг товарларни (хизматларни) қайтариш ҳолатлари юз берганда, мижозларнинг танловига кўра маблағларини чет эл валютасида ёки маблағларни қайтариш амалга оширилаётган кундаги Марказий банкнинг чет эл валютасининг сўмга нисбатан эълон қилинган курси бўйича миллий валютада олиш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)