Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делагацияси 11—16 сентябрь кунлари Хитой халқ Республикасининг Ченду шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 22-сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси сессияси мунтазам равишда икки йилда бир марта ўтказилади.
Мазкур тадбир ташкилот аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланадиган дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтади.
22-сессиянинг кун тартибидан янги Бош котибни сайлаш, туризм ва барқарор ривожлантириш, «ақлли туризм» бўйича махсус йиғилиш, Бутунжаҳон туризм ташкилотининг дунёвий аҳлоқ кодексини халқаро конвенцияга айлантириш ва туризм соҳасининг жорий йўналишларини ўзгартириш каби масалалар ўрин олган.
Жорий йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси сессиясида дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларидан 1000 дан зиёд делегатлар иштирок этади.
Изоҳ (0)