Америкалик актёр Роберт де Ниро «Ирма» довулидан кучли талафот кўрган Барбуда оролини тиклашга ваъда берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Антигуа ва Барбуда бош вазири Гастон Браунга кўра, мамлакатдаги иншоотларнинг 95 фоизи кучли шамол ва тўлқинлар туфайли шикастланган.«Ҳаёт издан чиқди, аҳолининг камида 60 фоизи бошпанасиз қолди», — таъкидлади бош вазир.
Олдинроқ Роберт де Ниро ва австралиялик қурувчи Жеймс Паркер Барбуда оролида курорт қуриш ниятини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, «Ирма» довули Кариб ҳавзаси оролларида 9, жумладан, Барбуда оролида камида бир кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)