Таниқли режиссёр Жаҳонгир Қосимов узоқ танаффусдан сўнг «Назира» номли картина устида иш олиб бормоқда. Айни кунларда ижодкор ушбу фильмининг овозлаштириш жараёнларини ўтказмоқда, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Картина драма жанрида бўлиб, воқеалар ўтган асрнинг 50 йилларидан то ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига қамраб олган. Сценарий муаллифлари Фаҳриддин Низомов ва Жаҳонгир Қосимов.
Фильмда Пўлат Саидқосимов, Сейдулло Молдаханов, Муяссар Бердиқулова, Шодия Тўхтаевалар асосий ролларни ижро этишган.
Изоҳ (0)