Мексикада рўй берган шиддатли зилзила қурбонлари сони 32 кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Муқаддам ҳалок бўлганлар сони 26 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
Мексика Миллий сейсмология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 8,2 ни ташкил этган. Унинг эпицентри Тонала (Чьяпас штати)дан 137 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 58 километр чуқурликда бўлган.
Мексика президенти Энрике Пенья Нетонинг сўзларига кўра, бу мамлакат ҳудудида қайд этилган сўнгги 100 йилдаги энг кучли ерости силкинишларидир.
Изоҳ (0)