БМТ хавфсизлик кучлари ва мусулмон рохинжалар ўртасида тўқнашувлар тинмаётган Мьянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга ўтиб яширинишга мажбур бўлган қочоқларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 7 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда БМТ гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мазкур маблағ гуманитар шерикларга операциялар кўламини кенгайтириш, жумладан, бошпана ва озиқ-овқат бериш, ёрдамимизга муҳтож шахслар, хусусан, аёллар ва қизларга тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради», — деди БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок.
Халқаро ташкилотга кўра, икки ҳафта давомида Ракхайн штатининг 200 мингга яқин аҳолиси Бангладеш чегарасини кесиб ўтди.
Изоҳ (0)