Мексика қирғоқлари яқинида маҳаллий вақт билан 8 сентябрга ўтар кечаси юз берган зилзила қурбонлари сони 26 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Табиий офатдан зарар кўрган Оахака штати маъмурияти маълумотларига кўра, мазкур ҳудудда зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлган. Яна олти киши Мексиканинг Чьяпас ва Табаско штатларида ҳалок бўлган.
Мексика Миллий сейсмология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 8,2 ни ташкил этган. Унинг эпицентри Тонала (Чьяпас штати)дан 137 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 58 километр чуқурликда бўлган.
Мексика президенти Энрике Пенья Ньетонинг сўзларига кўра, бу мамлакат ҳудудида қайд этилган сўнгги 100 йилдаги энг кучли ерости силкинишларидир.
Изоҳ (0)