Каталония парламенти мустақиллик тўғрисидаги референдумга оид қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Автоном ҳамжамият Испаниядан ажралиши тарафдорларига кўра, қонун уларга 1 октябрда референдум ўтказиш имконини беради.
Қонун лойиҳаси учун парламентда мутлоқ кўпчиликка эга бўлган Каталония мустақиллигини ёқловчи партиялардан сайланган депутатлар овоз берди.
Испания ҳукумати мазкур қарорни ноқонуний деб топди ва бу юзасидан энди баҳсга киришади.
Изоҳ (0)