Евроиттифоққа аъзо 28 давлат вакиллари иштирокида Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишда Россиядаги жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкцияларни узайтиришга қарор қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Қарор Украинадаги вазиятдан келиб чиқиб қабул қилинди. Санкциялар келгуси йил март ойи ўрталарига қадар узайтирилгани билдирилмоқда.
Манбаларга кўра, чекловлар рўйхатидаги кишилар таркибига улардан 4 нафари ҳаётдан кўз юмгани сабабли ўзгаришлар киритилиши мумкин.
Изоҳ (0)